Президентликка номзод Нарзулло Обломуродов Жиззах шаҳридаги Ўрда экологик боғида бўлиб, "яшил ҳудуд"ни кенгайтириш таклифини берди

Улашиш:

Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Нарзулло Обломуродов шаҳар марказидаги Ўрда экологик боғида бўлди.

Умумий майдони 37 гектар майдонга тенг мазкур боғ 2017 йилда қайтадан реконструкция қилиниб, жиззахликлар учун соф экологик боғ яратилди. Айни пайтгача бу масканда дам олувчилар учун зарур шарт-шароитлар яратилган. Турли аттракцион ўйинлар, 4.5 мингдан зиёд 10 хил турдаги манзарали дарахт ва кўчатлари дам олувчилар учун соф экологик муҳит яратилди.  

Муҳими шундаки,  Ўрда экологик боғи сўлим ва хушманзара бўлиб, шаҳар микроиқлими учун муҳим аҳамият касб этади.

Президентликка номзод Нарзулло Обломуродов боғда амалга оширилган ишлар билан танишиб, у ерда меҳнат қилаётган ободонлаштириш ишчи хизматчилари билан самимий мулоқотда бўлиб, уларга яратилиб берилган шароитлар билан танишди. Шунингдек, номзод яшил ҳудудга ўз хиссасини қўшиш мақсадида манзарали дарахт кўчатлари ўтқазди.

Шундан сўнг "Бону ширинликлари" масъулияти чекланган жамиятида бўлиб, у ердаги иш жараёни, иқтисодий имконияти билан танишди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.