Жиззахда экологик партия ташаббуси билан "Экология ва биз" мавзусида семинар ўтказилди

Улашиш:

Ўзбекистон экологик партияси Жиззах вилоят Кенгаши хамда Жиззах Давлат Педагогика институти Таббий фанлар кафедраси ҳамкорлигида "Экология ва биз" мавзусида институт талабаларига семинар ташкил этилди.

Тадбирда талабаларга аҳолини экологик маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ҳамда мамлакатимизнинг бебахо табиий бойликларини асраб авайлаш ва фуқароларимизнинг соғлигини асрашдек юксак вазифаларни бажариш бўйича тушунчалар берилди.

Иқлим ўзгариши ва унинг оқибатларига қарши курашиш борасида аҳолимизнинг экологик билимини янада бойитиш ғоясини илгари суриш, аҳолида экологик маданиятни юксалтириш, жамиятнинг экологик хавфсизлиги янада ошириш ҳамда хар бир фуқарони табиатга хурмат-эхтиром руҳида тарбиялаш тўғрисида маърузалар тингланди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.