МИБ: “Автомобилсиз кун” акцияси навбати Жиззахда

Улашиш:

Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш мақсадида 22-сентябрь - Халқаро автомобилсиз кунни жорий йилда Ўзбекистонда ҳам нишонлаш бўйича эълон қилинган ташаббусни қўллаб қувватлаш мақсадида бугун Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармаси органлари ходимлари иш жойларига пиёда ҳамда велосипедларда келишди.

Бундан кўзланган мақсад шуки, юртимизда экологик маданият ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва йўл ҳаракати  қоидалари бузулишининг олдини олишга Бюро ходимлари озгина бўлсада ўз ҳиссаларини қўшишдан иборат.

Шунингдек, Бюронинг Жиззах вилояти бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) бўлимлари ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини «Шахсий намуна» тамойили асосида тарғиб қилиш учун ҳар ойнинг охирги жума куни “автомобилсиз кун” деб белгилаб олинди.  

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.