"Нефтчи" жиззахлик Шароф Муҳитдиновнинг трансферини эълон қилди

Хато ҳақида хабар Чоп этиш

"Нефтчи" клуби бугун янги трансферини эълон қилди. Унга кўра, иқтидорли ярим ҳимоячи Шароф Муҳитдинов фарғоналиклар аъзосига айланди.

Шароф Муҳиддинов 1997 йил 14 апрелда Жиззах вилоятида туғилган. Ярим ҳимоячи амплуасида ҳаракатланадиган Шароф Муҳиддинов "Насаф" футбол клубидаги фаолияти орқали мухлисларга таниш бўлиб улгурган.

Қаршиликлар сафида 77 учрашувда 23 гол уришга эришган футболчи Тошкентнинг "Пахтакор" ҳамда Эроннинг "Санат Нафт" жамоаларида ҳам фаолият олиб борган.

Шунингдек, футболчи Ўзбекистон терма жамоасининг турли тоифаларида тўп сурган. Ҳозирги кунда миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Шароф Муҳиддинов "Нефтчи"га эркин агент мақомида қўшилди.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг