Жорий йилнинг апрель ойида вилоят ҳокимининг ўринбосари Ойбек Ашурматов томонидан ўзига бириктирилган Ғаллаорол ва Бахмал туманларидаги ёшлар билан ўтказилган учрашувда, 5 нафар ногирон ва сурункали касаллиги бор ёшларнинг 3 нафари ўзини бандлигини таъминлаш учун замонавий тикув машинаси билан таъминланишида ва 1 нафар ётиб қолган ногирон ёшнинг ота-онаси оилавий шароитини инобатга олиб, мотокультиватор кераклигини ҳамда 1 нафар ёш Самарқанд давлат тиббиёт университетида ўқиётганлигини учун ноутбук олиб беришни сўраб мурожаат қилган эди.
5 нафар ногирон ва сурункали касаллиги бор ёшларни истагини амалга ошириш мақсадида жорий йилнинг 30 май куни ушбу ёшларнинг хонадонларига бориб, 3 нафар ёшга замонавий тикув машинаси ва 1 нафар ётиб қолган ногиронлиги бор ёшни оилавий шароитини инобатга олиб, мотокультиватор ҳамда 1 нафар ёшга ноутбук топширилди.