Владимир Зеленский БМТ ва Қизил Хоч ташкилотининг Каховская ГЕСи тўғони вайрон қилингани ҳақидаги маълумотлардан сўнг ёрдам сўровларига муносабатидан ҳайратда қолганини айтди.
Украина президентига кўра, ушбу халқаро ташкилотлар ёрдам сўровига жавоб бермаган ёки хушмуомалалик билан рад этган.
«Ҳозир содир бўлаётган воқеа фожиа. Экологик фалокат ва инсоният ҳалокати», — дейди Украина президенти.
«Одамлар, ҳайвонлар ҳалок бўлди. Сув босган уйларнинг томидан одамлар чўкиб кетганларнинг жасадларини кўришмоқда», — деди Зеленский.
Эслатиб ўтамиз, икки кун аввал Нова Каховка ГЭСи портлатиб юборилди. Украина ва Россия томони бунда бир-бирини айбламоқда.
«40 мингдан ортиқ одам сув тошқини хавфи остида. Украина ҳукумати 17 мингдан ортиқ одамни эвакуация қилмоқда. Афсуски, Россия назорати остидаги ҳудудда 25 мингдан ортиқ тинч аҳоли вакиллари бор», – дейди Украина бош прокурори Андрей Костин.