Ўрганиш натижасида ўзбошимчалик билан белгиланмаган жойларга ўрнатилган, “Давлат тили ҳақида”ги ва “Реклама тўғрисида”ги қонун талабларига мос келмаган 19 дан ортиқ тарғибот воситалари Ишчи гуруҳи томонидан жойида бартараф этилиб, тадбиркорлик субъектларига тегишли огоҳлантиришлар берилди.
Ҳурматли тадбиркорлар, “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 47-моддаси 4-бандига асосан ташқи реклама ва ахборотни жойлаштириш тартибини бузганлик учқун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравар миқдорда жаримага тортилишингиз ҳақида огоҳлантиради. Тарғибот воситалари ва рекламаларни жойлаштиришда қонун талабларига риоя этишингизни сўраймиз.