Фарғонада мушукни ёқиб юборганларнинг жазоси бекор қилинди, иш энди судда кўрилади

Улашиш:

Фарғонада мушукни тириклайин ёқиб юборган шахсларга нисбатан тайинланган БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима жазоси бекор қилинди. Ҳолат судда кўриб чиқиладиган бўлди.

Фарғонада мушукни тирик ҳолатда ёқворишга алоқадор бўлган шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддаси билан БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима жазоси тайинлаш ҳақида қарор қабул қилинганди. Кейинроқ ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти прокуратурадан жазони қайта кўриб чиқишни сўради.

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, Қувасой шаҳар прокурорининг протести билан юқоридаги қарор бекор қилинди.

Ҳозирда ҳуқуқбузарларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддаси 2-қисми (Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) ҳамда 189−1-моддаси (Тазйиқни, зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш) билан расмийлаштирилган маъмурий баённома мазмунан кўриб чиқишлик учун судга юборилди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.