Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози вақтлари эълон қилинди

Улашиш:

Мусулмонлар идораси Қурбон ҳайити намози вақтларини эълон қилди. Ҳайит намози Тошкент шаҳрида соат 05:15 да, бошқа ҳудудларда намоз вақтидаги тафовутни инобатга олиб ўқилади.

Ўзбекистонда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 28 июнь куни нишонланади. Мусулмонлар идораси республика бўйлаб Қурбон ҳайити намози вақтларини эълон қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон ҳудудларида ҳайит намози қуйидаги вақтларда ўқилади:

  • Андижон вилояти — 05:10;
  • Наманган вилояти — 05:10;
  • Фарғона вилояти — 05:10;
  • Тошкент шаҳри — 05:15;
  • Тошкент вилояти — 05:20;
  • Сирдарё вилояти — 05:25;
  • Жиззах вилояти — 05:30;
  • Самарқанд вилояти — 05:35;
  • Навоий вилояти — 05:40;
  • Қашқадарё вилояти — 05:40;
  • Бухоро вилояти — 05:40;
  • Сурхондарё вилояти — 05:40;
  • Хоразм вилояти — 05:50;
  • Қорақалпоғистон Республикаси — 05:50.

Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 20−25 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонликлар ҳайит байрами арафасида кетма-кет 5 кун — 28 июнь 2 июль кунлари мобайнида дам олади. 1 июль кўчирилган дам олиш куни ҳисобланмайди, яъни 8 июль 5 кун ишлайдиганлар учун дам олиш куни бўлиб қолаверади.



2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.