Қурбон ҳайити намози вақти маълум қилинди

Улашиш:

Юртимиздаги жоме масжидларда 2022 йил 9 июль шанба куни Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари маълум бўлди.

Ўзбекистон мусулмонлар идораси Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизматининг хабар қилишича, пойтахт масжидларида шанба куни эрталаб соат 05:20 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.

Бошқа вилоят ва ҳудудларда эса, намоз вақтидаги тафовутни инобатга олиб, қуёш чиққандан сўнг ўқилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинганди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.