Айрим тоифа абитуриентларга тест синови учун тўловни амалга оширишда имтиёз берилган

Улашиш:

Амалдаги тартибга кўра, абитуриентлар тест синовида иштирок этиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўловни амалга оширади.

Аммо, Президентнинг 2019 йил 14 майдаги ПҚ-4319-сон қарори ҳамда 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сон Фармонига мувофиқ қуйидаги абитуриентлардан тўлов ундирилмаслиги белгилаб қўйилган:

  • тест синовлари ташкил этилаётган йилда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлар (мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари битирувчилари);
  • ногиронлиги бўлган шахслар;
  • тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар (“Меҳрибонлик” уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари).

Шунингдек:

  • “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар ва уларнинг фарзандлари;
  • “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар.

Тўловни амалга оширмайдиган абитуриентлар учун инвойс шакллантирилмайди ва қайд варақасининг қуйи қисмида нима учун тўловдан озод этилгани тўғрисида маълумот кўрсатилади.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.