Телеграм каналда порногифларни тарқатган учун Ўзбекистонлик фуқаро 16,5 миллион сўм жаримага тортилган. Бу ҳақда зўравонликка қарши Nemolchi.Uz лойиҳаси бермоқда.
Уч йил олдин Хоразм вилоятидан бўлган тадбиркор аёл ўз маҳсулотлари-пардаларни реклама қилиш учун Телеграм каналини очган. Жорий йилнинг апрель ойида обуначилар пардалар ўрнига номаълум эркаклардан бири юборишни бошлаган порнографик гифларни кўришган. Аёл унга қўнғироқ қилиб, ушбу расмларни олиб ташлашни талаб қилган, аммо эркак бунга жавобан қўполлик қилган.
5 июл куни суд мажлисида у ўз айбини тан олган ва ўша куни кечқурун дўстлари билан зиёфатда бўлганини ва тасодифан тадбиркор томонидан очилган каналга порнографик суратларни юборганини айтган.
Суд уни 189-модда (порнографик маҳсулотларни ишлаб чиқариш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш қилиш) бўйича айбдор деб топган ва 16,5 миллион сўм (БҲМнинг 50 баравари) миқдорида жарима солган. Шунингдек, ушба материалларни тарқатишда фойдаланилган RedMi Nod 10S телефони давлат фойдасига олиб қўйилган.
Эслатиб ўтамиз:
- Порнографик маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида тайёрлаш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, порнографик маҳсулотни реклама қилиш, намойиш этиш, тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида реклама қилиш, намойиш этиш, тарқатиш —порнографик маҳсулотни, шу жумладан уни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш ва намойиш этиш воситаларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан тўрт юз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — юз бараваридан тўрт юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (Маъмурий кодекснинг 189 моддаси);
шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса — базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади (Жиноят кодексининг 130 моддаси 1 қисми);
ўша ҳаракатлар такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади (Жиноят кодексининг 130 моддаси 2 қисми);
Вояга етмаган шахс тавсифланган ёки тасвирланган порнографик маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, худди шунингдек уни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёхуд вояга етмаган шахсни порнографик хусусиятга эга ҳаракатларнинг ижрочиси сифатида жалб этишбеш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади (Жиноят кодексининг 130 моддаси 3 қисми).
Агар сизга порнографик мазмундаги маҳсулотлар юборилса, илтимос, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ариза ёзинг. Ушбу иллат билан курашиш керак!