Маоши кам фуқаролар даромад солиғидан озод этилиши керак

Улашиш:

ЎзЛиДеП илгари сураётган бу таклиф қонун нормасига ҳар томонлама мос келади.

'Маоши кам фуқаролар даромад солиғидан озод этилиши керак'ning rasmi

Сайлов куни яқинлашгани сайин электорат вакиллари сиёсий партиялар илгари сураётгантаклифларга тобора кўпроқ эътибор қаратаётгани ҳеч кимга сир эмас. Бунда, айниқса, ислоҳотлар муваффақияти учун масъулиятни зиммасига олган ЎзЛиДеП ўртага ташлаётган ташаббуслар ҳамманинг диққат марказида бўлиб турибди.

Муайян ғоя аҳамияти унинг инсонлар кундалик ҳаётига нечоғли яқин-йироқлиги билан боғлиқ холис мезонлар асосида баҳоланиши ҳаммага маълум. Шу маънода, партиядошларимиз олиб чиқаётган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг уч баробаригача бўлган ойлик маошини даромад солиғидан озод этишэтиш билан боғлиқ жўяли таклиф кўпчилик сайловчилар учун айни муддаодир, десак муболаға қилмаймиз.

Даромади нисбатан кам бўлган аҳоли тоифаларини манзилли қўллаб-қувватлаш, хусусан, маоши оз кишиларнинг даромад солиғидан озод этилиши ижтимоий ҳаётда долзарб ўрин тутади. Бу дегани фуқаролар ойликларининг 3 миллион 465 минг сўмгача бўлган қисмига даромад солиғи қўлланилмайди. Бунинг натижасида мажбурий ушланмалар камайиб, ҳар ойда қўшимча 400 минг сўмдан зиёдроқ маблағга эга бўлади.

Аслида одамларнинг реал даромадларива уларнинг харид қобилиятини ошириш, яширин иқтисодиёт улушини камайтириш ҳамда расмий секторда банд бўлган аҳоли сонини кўпайтириш жараёнлари ЎзЛиДеП мақсадларига мос келади. Бу борада эса қонунлар орқали белгиланадиган солиқ имтиёзлари муҳим аҳамият касб этади.

Айни йўналишдаги хорижий тажриба атрофлича ўрганилгани эътиборга молик. Ушбу тажриба ҳозир Австралия, Германия, Бразилия ва бош давлатларда ҳам қўлланилади.

Модомики, жисмоний шахсларнинг даромадлари учун солиққа тортилмайдиган “минимум” миқдорни оширишижтимоий тенгсизликнинг олдини олишга, камбағалликни қисқартиришга кўмаклашади. Бошқача айтганда, солиққа тортишнинг оқилона тизими кам даромадли фуқароларнинг камбағаллар тоифасига тушиб қолишига йўл қўймайди.

ЎзЛиДеП илгари сураётган бу таклиф Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг “Солиқ ва йиғимлар адолатли бўлиши ҳамда фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишига тўсқинлик қилмаслиги керак”, деган қатъий нормасига ҳар томонлама мос келишини ҳам унутмаслик лозим.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.