Тошкентда Ўзбекистон терма жамоасининг ярим ҳимоячиси мухлислар билан гап талашди. Видео

Улашиш:

Пойтахтда Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари ўртасидаги футбол ўйинидан сўнг мухлислар ва миллий терма жамоа ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов иштирокида ўзаро гап талашиш юз берган.

Воқеа  Бунёдкор стадионидаги футбол ўйини якунлангандан сўнг содир бўлган. Ўйин дуранг билан якун топган.

Мухлислардан бири терма жамоамизга бақира бошлаган, шундан сўнг ярим ҳимоячи унга жавоб беришга уринган, ҳатто трибуналарга уриб киришга ҳаракат қилган.

  

Кейинчалик интервьюда футболчи тортишиш ниятида эмаслигини айтган, фақат ғазабланган мухлисларга уларнинг ҳақ эмасликларини тушунтирмоқчи бўлган.

"Жамоамиз “А” гуруҳида биринчи бўлди, бундан ташқари Эрон жуда кучли рақиб. Аксинча, бизни қўллаб – қувватланг, биз ушбу ўйинда 100%га ҳаракат қилдик", - деди Машарипов.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.