Қон босимини ўлчашга одатланиш касалликларни олдини олишга ёрдам беради

Улашиш:

Қон босимни ўлчашга одатланиш касалликларни ўз вақтида аниқлаш ва уни олдини олишга ёрдам беради. Шифокорлар 35 ёшдан ошган барча инсонлар учун уйдаги биринчи ёрдам қутисида тонометр бўлишини маслаҳат беришади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Замонавий тонометрлар нафақат "юқори" ва "пастки" босим кўрсаткичларини аниқлайди. Шунингдек, улар пульс ёки юрак уриши каби кўрсаткични ҳисоблайди.

Қон босимини уйда ўлчаш учун ҳар томонлама қулай қурилмага эга бўлиш лозим. Тонометрларнинг учта асосий тури мавжуд: механик, ярим автоматик ва автомат.
Автомат тонометрлар қоида тариқасида, механик ва "ярим автомат"ларга қараганда қимматроқ. Бироқ, "механика" дан фойдаланиш, айниқса, кексалар учун қулай бўлмаслиги мумкинлигини ҳисобга олиш керак.
Қайд этилишича, баъзи фуқаролар босимни кетма-кет бир неча марта ўлчашни афзал кўришади ва кейин ўртача қийматни олишади. Аммо бу ҳолатда ўлчов натижалари нотўғри бўлади.
Бир қўлда ўлчовлар орасида камида 10 дақиқа вақт ўтиши керак. Агар босим икки қўлда навбатма-навбат ўлчанса, кўрсаткичлар орасидаги фарқ тахминан 10 бирликни ташкил қилиши мумкин. Бу нормал ҳолат.
Тонометрнинг манжетини кийимнинг устига қўйиш мумкин эмас, бу қисм (ва ичидаги сенсорлар) фақат терига тегиши керак.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.