Йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонга Россия ва Хитой энг кўп сармоя киритган

Хато ҳақида хабар Чоп этиш
СИ ОВОЗ Мақолани тинглаш 00:00 / 00:00

2024 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон иқтисодиётига капитал қўйилмалар ҳажми 107,1 триллион сўмга етган. Ушбу маблағнинг деярли 69 фоизини хорижий инвестициялар ва кредитлар ташкил этади.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, хорижий инвесторлар орасида энг катта улушни капитал қўйилмалари 23 фоизни ташкил этган Хитой эгаллаган.

Иккинчи ўринда Россия турибди-у мамлакатга 13,8% сармоя киритган. Ундан кейин Туркия (8,5%), Саудия Арабистони (7,2%), Бирлашган Араб Амирликлари (4,8%) ва Германия (3,8%)ни кўрсатиб ўтиш мумкин.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг