Қон босими тушганда нима қилиш керак? Бешта тезкор усул

Улашиш:

Яхши янгиликдан бошлаймиз: босим тушиши — нохуш ҳолат, аммо кўп ҳолларда хавфли эмас. Бироқ гипотония хуружларига эътиборсизлик қилиш ҳам мумкин эмас.

Қон босими тушиши нима ва у қай ҳолатда хатарли

Ёдда тутинг, чегаравий босим 90/60. Тонометр шу ёки бундан баланд даражани кўрсатса, демак, ҳаммаси жойида. Аммо у ёки бу сон камайса, ёхуд иккисида ҳам пастлаш кузатилса, бу қон босими тушиб кетаётганидан дарак беради.

Муҳим бўлган кичик фарқ мавжуд. Қон босими кўтарилиши ҳамма учун бирдек таҳликали бўлса, босим пасайиши организмнинг ўзига хос хусусияти бўлиши ҳам мумкин. Агар у дармонсизлашиш билан бирга келмаса, саломатликдаги бузилиш деб ҳисобланмайди, у билан курашиш шарт эмас.   

Унга қўшимча тарзда қуйидаги аломатлар кузатилса, огоҳ бўлиш лозим:

  • ҳолсизлик;
  • бош айланиши, ўзини ташлаб юборадигандек ҳиссиёт;
  • кўз хиралашиши;
  • кўнгил айниши;
  • қалтираш;
  • терлаш ортиши;
  • диққат сусайиши.

Бу ҳолатлар ҳаёт тарзига жиддий таъсир кўрсатади, ишлаш ва мулоқотга киришишга халақит беради. Лекин энг асосийси: нохуш аломатлар билан бошланган босим тушишининг ўзи ҳам бошқа касалликнинг шунчаки аломати бўлиши мумкин.

Артериал қон босими пасайиши сабаблари турли хил: оддий сувсизланиш ва стрессдан тортиб то гормонал бузилишлар, ички қон кетиш ва миокард инфарктигача.

Даволашни бошлашда айнан қайси касаллик гипотонияга омил бўлганини аниқлаштириш зарур. Асосий хасталикка лозим бўлган чоралар кўрилганидан сўнг, қон босими ўз-ўзидан меъёрий ҳолатга қайтади.

Қачон тез тиббий ёрдамга мурожаат қилиш керак?

Ўзингизда ёки ёнингиздаги одамда босим пасайиши ва қуйида келтирилган белгилар учраса, зудлик билан тез ёрдам чақиринг:

  • совуқ, ёпишқоқ, ранги ўчган тери;
  • тез саёз нафас олиш;
  • кучсиз ва тез юрак уриши;
  • ўзини ушлаб туролмаслик.

Булар кучли артериал гипотензия (коллапс, шок) аломатлари ҳисобланади. Бу ҳолат ҳаёт учун хавфлидир, мия ва ички органлар гипоксиясига олиб келиши мумкин. Шу сабабли тез тиббий ёрдамни кечиктириш мутлақо мумкин эмас.

Уй шароитида босимни кўтариш йўллари

Ёдда тутинг: қон босими нохуш сезгилар билан тушса, терапевт қабулига учранг. Акс ҳолатда эҳтимолий яширин ва каттароқ хасталик кучайиб кетишига олиб келишингиз мумкин. Шифокор қабулига боришдан олдин ёки тиббиёт ходими лоҳасликка олиб келган ташхисни аниқлагунга қадар уй шароитида амалга ошириш мумкин бўлган оддий фойдали тавсиялар ҳам мавжуд.

Ўзингизга энг қулайини танланг ёки бир нечтасини бирга бажаринг.

1. Тузланган маҳсулот истеъмол қилинг
Дудланган балиқ, тузланган бодринг, бринза ёки пишлоқнинг тузли бошқа тури, соя қайласа қўшилган бир қошиқ пиширилган гуруч...

Натрий хлор (ош тузининг айни ўзи) қон босимини кўтаради. Баъзида жуда тез, шунинг учун гипертония билан оғрувчи беморларга туз истеъмоли қатъиян тақиқланади. Лекин мумкин бўлмаган ҳолат мавжуд.

Диққат қилинг! Доимий равишда қон босимини туз орқали кўтариш ман қилинади. Танада натрийнинг ошиши юрак етишмовчилигига олиб келиши мумкин, айниқса катта ёшли кишиларда.

2. Бир стакан сув ичинг
Иложи бўлса, икки стакан. Суюқлик қон ҳажмини орттиради (томир деворларидаги қон босимини ҳам). Шунингдек эҳтимолий сувсизликни бартараф этади.

3. Компресс учун мўлжалланган гольф ёки пайпоқ кийинг
Эластик пайпоқлар (чулкилар) одатда оёқдаги шишни қайтаришда ва вена томирлари кенгайишини камайтиришда фойдаланилади. Лекин бундан ташқари, улар оёқдаги қон ҳажмини камайтиради. Қисилган қон тананинг асосий томирларидаги босимни орттиради.

4. Тўғри ҳолатни танланг
Бу компресс пайпоқларнинг ўзига хос мақбулидир.

Оёқларингизни бир бирига босиб ўтиринг. Натижада оёқнинг пастки қисмида қон ҳажми камаяди, асосий томирларда босим кўтарилади. Шу сабабли бу ҳолат гипертониядан азият чекувчи беморларга тақиқланади.

5. Кофе ичинг
Бу нисбатан энг кенг тарқалган усул, бироқ фойдаси исботланмаган. Кофеин фақатгина кофени кам ичувчи инсонлардаги артериал босимни кўтариши мумкин. Агар сиз кофеман бўлсангиз, фойда эҳтимоли жуда кам.

Қон босимини узоқ муддатга  дориларсиз қандай кўтариш мумкин?

Биринчи навбатда, аниқ ташхис ва тиббий даволаниш ёрдам беради. Аломатларни бартараф этиш учун шифокорлар маълум дори препаратлари қабулини буюришади, пасайган қон босими нормага келади.

Шунингдек, сиз ҳаёт тарзингизни ўзгартириб ҳам танангизга ёрдам бера оласиз. Шифокорлар қуйидагиларни тавсия этишади:
1. Кўпроқ сув ичиб юринг, айниқса жазирамада ёки ҳароратингиз кўтарилганда.
2. Алкоголли маҳсулотлар истеъмол қилманг. 
3. Доимий жисмоний машқлар бажаринг, ҳеч бўлмаганда айланишга чиқиб туринг: жисмоний толиқиш томирлар тонусини яхшилайди.
4. Узоқ вақт бир ҳолатда қолишдан қочинг. Ўтириб ишловчи касб эгаси бўлсангиз, тез-тез ҳаракат қилиб туринг: юринг, ўриндиқсиз ўтиринг, сакранг, рақсга тушинг...
5. Узоқ давом этувчи иссиқ ванна қабул қилманг. Энг соғлом йўл — контраст душ.
6. Овқатланиш рационингиздаги углеводлар миқдорини камайтиринг. Кўнглингиз ширинлик тусаса, мева тановул қилинг.
7. Кунига оз-оздан 4-5 марта овқатланинг.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.