Мирзачўлдаги ДМТТ тарбияланувчиси "Энг фаол мактабгача таълим ташкилоти" номинацияси ғолиби бўлди

Улашиш:

Ўзбекистон Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Халқ дипломатияси маркази, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида "Заминда тинчлик қўлимизда" шиори остида расмлар танлови ўтказилди.

Танловда Мирзачўл тумани МТБ тасарруфидаги 13-сон ДМТТ тарбияланувчиси Тиркашев Жавоҳир Шерзод ўғли томонидан чизилган расм "Энг фаол мактабгача таълим ташкилоти" номинацияси ғолиби бўлди.

Ёш мусаввир ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совға ҳамда сертификатлари билан тақдирланди. Ушбу ютуқ билан жажжи қаҳрамонимизнинг устозлари ва бутун Жиззах вилояти мактабгача таълим бошқармаси жамоасини муборакбод етамиз. Ютуқларимиз бардавом бўлсин.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.