"Интер РАО" Ўзбекистонда кўмир қазиб олиш лойиҳасига кириши мумкин

Улашиш:

Россиянинг "Интер РАО" компанияси Ўзбекистонда кўмир қазиб олиш бўйича янги лойиҳага кириши мумкин. Бу ҳақда Россия Энергетика вазири Сергей Цивилёв ТАССга маълум қилган.

Цивилёв кўмир қазиб олиш ва ундан электр энергиясини ишлаб чиқаришда фойдаланиш бўйича янги қўшма лойиҳани эълон қилган. Унинг сўзларига кўра, "Интер РАО" энергетика компанияси лойиҳада иштирок этишдан манфаатдор.

"Кўмир қазиб олиш, қайта ишлаш ва кўмирга асосланган электр энергиясини ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича янги лойиҳа бўлади. Биз биргаликда буларнинг барчасини тезда ишлаб чиқамиз, қўллаб – қувватлашга деб келишиб олдик",- деди Цивилёв.

Лойиҳада Россия компаниясининг эҳтимолий улуши ҳали муҳокама қилинмоқда.

"Биз ҳали ҳам ишлаб чиқиш босқичидамиз, лекин асосийси, тез орада буни амалга ошириш учун меморандум имзолашга тайёрмиз", - деди у.

Айтиш жоизки, "Интер РАО" Россиянинг кўп тармоқли энергия холдинги бўлиб, унинг таркибига электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, энерготрейдинг, электр энергияси чакана савдоси, энергетика машинасозлиги, инжиниринги, тармоқ ахборот технологиялари корхоналари киради.

Компания бир нечта мамлакатларда ишлайди, Россияда у 30 дан ортиқ минтақаларда фаолият олиб боради. Ўрнатилган қувват тахминан 31 минг мегаваттни ташкил этади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.