Оилалар яраштирилмоқда

Улашиш:

Бюронинг Ш.Рашидов туман бўлими давлат ижрочилари томонидан “Оила - муқаддас даргоҳ уни тиклаш бурчимиздир” шиори остида тарғибот ишлари амалга оширилиб келинмоқда.
Мисол учун суд буйруғига асосан қарздор А.Ж.дан ундирувчи О.Ж фойдасига вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги ижро иши юритиш қўзғатилган. 

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан тарафлар билан бўлим давлат ижрочиси ўртасида суҳбат олиб борилганда ҳамма оилада бўладиган муаммолар сабаб оила бузилиб кетганлиги, фарзандлари ота меҳрига қолаверса бошқа ўртоқлари каби ота-онаси бағрида бир оила бўлиб яшаш бахтидан айрилиб мурғак қалби ўксиниб яшаб келаётганлигига гувоҳ бўлади.
Бюронинг туман бўлими давлат ижрочисининг сайъи ҳаракатлари билан томонлар билан самимий суҳбат олиб борилиб, савобли ишга қўл урилди яъни оилалар яраштирилди ва тикланди ҳозирда бахтли оилалар сафида биргаликда яшаб келмоқда. Бу каби тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.