Жиззах шаҳрида яраштирилган оилалар яна биттага кўпайди

Хато ҳақида хабар Чоп этиш
СИ ОВОЗ Мақолани тинглаш 00:00 / 00:00

Фуқаролик ишлари бўйича  Жиззах туманлараро судининг 16.05.2022 йилги ижро иши юзасидан ундирувчи Ортиқова Гулчехра Нарзикуловнанинг қарздор Ортиков Зохид Зиёдуллаевичдан вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги  ижро иши бўлим иш юритувига келиб, давлат ижрочиси томонидан ижро иши қўзғатилган.

Мажбурий   ижро ҳаракатлари давомида қарздор томонидан 7 миллион сўмлик қаздорлик тўлиқ бартараф этилиб, оила яраштирилиб,  ижро иши ундирувчининг берган аризаси бўйича ижро иши  Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини  ижро этиш тўғрисида” ги  Қонуннинг 40-моддаси   1-қисмига  асосан  тамомланди.

 

Х.Норхўжаев - 1-даражали юрист, Давлат ижрочиси

 

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг