Жиззахда ярашган оила яна биттага кўпайди

Хато ҳақида хабар Чоп этиш
СИ ОВОЗ Мақолани тинглаш 00:00 / 00:00

Фуқаролик ишлари бўйича  Жиззах туманлараро судининг 16.05.2022 йилги ижро иши юзасидан ундирувчи Ортиқова Гулчеҳра Нарзиқуловнанинг қарздор Ортиқов Зоҳид Зиёдуллаевичдан вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги  ижро иши бўлим иш юритувига келиб тушган. Давлат ижрочиси томонидан тегишли тартибда  ижро иши қўзғатилган.

Мажбурий   ижро ҳаракатлари давомида қарздор томонидан 7 миллион сўм қаздорлик тўлиқ бартараф этилди. Оила ярашиб,  ижро иши ундирувчининг берган аризаси бўйича ижросиз ўзига қайтарилиб, Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини  ижро этиш тўғрисида”ги  Қонуннинг 40-моддаси   1-қисмига  асосан  таъминланди.

 

Х.Норхўжаев  - 1-даражали юрист,  Давлат ижрочиси

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг