Йил бошидан апрель ойигача мамлакатимизга тижорат мақсадларида 38,4 минг чет эллик ташриф буюрган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,7 баробар – 24,4 минг кишига ошган.
Ҳисоб – китобларга кўра, Ўзбекистонга энг кўп харид учун Туркманистондан фуқаролар келган – 23 376 киши, Тожикистон иккинчи ўринда — 11 186 киши, Афғонистон учинчи ўринда турибди-1087 киши.
Кейинги рўйхат қуйидагича:
Хитой-547 киши;
Туркия - 410 киши;
Ҳиндистон - 366 киши;
Қирғизистон-231 киши;
Жанубий Корея-227 киши;
Эрон-115 киши;
АҚШ-115 киши;
Бошқа мамлакатлар - 747 киши.