Ичимлик сувидан бўлган қарздорлик бартараф этилди

Улашиш:

Фуқаролик ишлари бўйича  Жиззах туманлараро судининг    11.05.2022 йилги  ундирувчи  “Жиззахсувтаъминоти” МЧЖ фойдасига қарздор Жўрабеков  Ғайрат Тўрабекович ҳисобидан ичимлик  суви таъминотидан бўлган 4 479 793 сўм қарздорликни ундириш ҳақидаги    суд буйруғи бўлим  иш  юритувига келиб тушиб,  давлат ижрочиси томонидан ижро иши қўзғатилган.

Мажбурий   ижро ҳаракатлари давомида қарздор томонидан ичимлик сувидан бўлган  қарз  маблағи тўлиқ ундирилди  ва  шу сабабли мазкур ижро иши  “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини  ижро этиш тўғрисида”ги  Қонуннинг 41-моддаси     1-қисмига  асосан амалда таъминланди.

Х.Х.Норхўжаев - Давлат ижрочиси 1-даражали юрист 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.