Ёниб кетган машиналар, жабрланган пиёда ва йўловчилар. Сўнгги кунларда содир бўлган ЙТҲлар тафсилоти

Улашиш:

Сўнгги кунларда Ўзбекистон йўлларда содир бўлган ҳодисалар тафсилотини тақдим этамиз.

Telegram-каналларда 30 ноябрь куни Тошкентда икки автомобиль – Lacetti ва Orlando ёниб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Маълум қилинишича, Lacetti билан содир бўлган ёнғин Юнусобод тумани Кичик ҳалқа йўлида рўй берган. Orlando эса Шайхонтоҳур тумани Фаробий кўчасида ёниб кетган. Икки ҳолатда ҳам ҳеч ким жабрланмагани айтилмоқда. Ҳолатлар юзасидан ҳали расмий маълумот берилмади.

Жиззахда Cobalt пиёдани уриб кетди

Жиззах шаҳри ҳудудидан ўтувчи 4Р-38 йўлининг 27- километрида «Сайхон» маҳалласида яшовчи Т.М. бошқарувидаги Cobalt билан йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди.

«Сангзор» маҳалласида истиқомат қилувчи жабрланувчи, 2-гуруҳ ногирони Д.М. бош мия чайқалиши ҳамда 4 ва 5-қовурғаларининг синиши ташхиси билан шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Nexia билан Damas тўқнашди

Жиззах шаҳрининг «Ўратепалик» маҳалласи ҳудудида Шароф Рашидов туманининг Тоқчилик қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Ф.О. бошқарувидаги Nexia билан қайрилмоқчи бўлди.

Бу ҳаракат туфайли Nexia Damas билан тўқнашди. Оқибатда Damas ҳайдовчиси Ф.Б.нинг укаси, Шароф Рашидов тумани Гандумтош қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Ф.Б. ўнг қўл билак соҳаси тепа қисми ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилди.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.