Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги мактабларнинг бошланғич синф ўқувчиларига бепул овқат етказиб берила бошланди

Улашиш:

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги мактабларнинг бошланғич синф ўқувчиларига бепул овқат етказиб берила бошланди.

Хабарингиз бор Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида сайловчилар билан сайловолди учрашувларида умумтаълим мактабларининг бошланғич синф ўқувчиларига бепул тушлик билан таъминлашни йўлга қўйиш бўйича берган топшириғига асосан 2022 йилдан бошлаб кейтеринг тизимини йўлга қўйиш белгиланган.

Шунга асосан 7 февралдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини соғлом овқатлантириш мақсадида тажриба-синов тариқасида кейтеринг усулида бепул овқат етказиб бериш бошланди. 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.