Бюронинг Ш.Рашидов туман бўлими иш қарздор О.А ҳисобидан ундирувчи О.И фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзанди моддий таъминоти учун 1/3 қисм миқдорда алимент ундириш хақидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувида мавжуд.
Давлат ижрочиларининг сайъи ҳаракати ҳамда тушунтиришлар олиб бориш жараёнида тарафлар ўзаро келишиб яраштирилди. Шу муносабат билан қонуннинг 40-моддаси 1-қисмига асосан ижро ҳужжати иш юритишдан тамомланди.
Ш.Қосимов Бюронинг Ш.Рашидов туман бўлими давлат ижрочиси