МИБ томонидан яраштирилган оилалар сони ортмоқда

Хато ҳақида хабар Чоп этиш
СИ ОВОЗ Мақолани тинглаш 00:00 / 00:00

Бюронинг Шароф Рашидов туман бўлими иш юритувида ФИБ Жиззах туманлараро судининг 26.05.2023 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Б.Э ҳисобидан ундирувчи Э.У фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида икки тарафга тегишли тушунтириш олиб борилиши натижасида яна бир оила яраштирилиб, ижро ҳужжати қонуннинг 40-моддаси 1-қисмига асосан иш юритишдан тамомланди.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг