Ўзбекистон никоҳлар сони бўйича МДҲда биринчи ўринни эгаллади

Улашиш:

Ўзбекистон никоҳлар сони бўйича МДҲда биринчи, ажралишлар бўйича эса охирги ўринда туради.

МДҲ Давлатлараро статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022-йилда Ўзбекистонда ҳар 1 000 кишига никоҳлар сони 8,4 тани, ажралишлар сони 1,4 тани ташкил этган.

Шу билан бирга, 2010 йилга нисбатан (10,1) никоҳлар камайган, ажралишлар (0,6) эса аксинча ошган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонда 256 533 нафар никоҳ ҳолатлари қайд этилган.


2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.