Билиб қўйган яхши: инсультнинг олдини олиш бўйича 5 тавсия

Улашиш:

Сўнгги пайтларда инсульт ёшларда ҳам тез-тез учрамоқда, гарчи илгари бу касаллик кекса одамлардагина кузатилган бўлса ҳам. Статистик маълумотларга кўра, унинг қурбонларининг учдан бир қисмини 65 ёшдан кичиклар ташкил этади.

Инсульт нима?

Инсульт – бу бош мияга қон қуйилишидир. Мия ҳужайралари кислород олмайди, шунинг учун организм мушаклар устидан назоратни йўқотади, хотира, фалажлик ва нутқнинг йўқотилиши кузатилади.

Босимни назорат қилинг

Гипертония инсультнинг энг кенг тарқалган сабабларидан биридир. Шунинг учун қон босимини мунтазам равишда текшириб туриш муҳим. Агар қон босими тез-тез кўтарилмаса, йилига бир неча марта уни ўлчаш кифоя қилади, бунинг акси бўлса, шифокор шунга кўра маслаҳат беради.

Тўғри овқатланинг

Рациондан юрак ва қон томирлари учун фойдали бўлган маҳсулотлар жой олган бўлиши керак: дуккаклилар, сабзавотлар, донлар, резаворлар, ёғли балиқлар. Улар босимни назорат остида ушлаб туришга ёрдам беради. Шунингдек, камроқ туз ва кўпроқ калий истеъмол қилиш яхшидир.

Кўпроқ ҳаракат қилинг

Ҳар бир инсонни ҳаракатсиз турмуш тарзи юрак касалликлари, диабет ва бошқа соғлиқ билан боғлиқ муаммоларга олиб келади. Шу сабабли юрак фаолиятини яхшилаш учун тез-тез стулдан туриш, юриш ва чўккалаб ўтириш керак. Шунингдек, оддий ва енгил машқларга ҳам вақт ажратиш тавсия этилади.

Чекишни ташланг

Атеросклероз – қуйқалар артерияларни тўсиб қўяди ва кислороднинг органларга киришига тўсқинлик қилади. Атеросклерознинг сабабларидан бири тамаки тутунидаги кимёвий моддалардир.

Эстрогенсиз таблеткалар қабул қилинг

Шунда инсульт бўлиш хавфи ҳам камаяди. Агар иложи бўлса, гормон терапиясини умуман қўлламаслик яхшироқ. Бу менопауза даврига ҳам тегишли, ҳамма нарса, албатта, шифокор билан муҳокама қилиниши керак.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.