Коронавирусни икки сонияда йўқ қилишнинг йўли топилди

Улашиш:

 Исроилнинг Aриэл университети олимлари коронавирусни икки сонияда йўқ қилиш усулини топди.

Уларнинг тадқиқотига кўра, миллиметрли тўлқинлар икки сонияда юзадаги коронавирус ва полиовируснинг 99,8 фоизини ўлдириши мумкин, деб ёзади The Jerusalem Post нашри.

Мутахассислар узунлиги бир миллиметрдан ўн миллиметргача бўлган радиотўлқинларнинг COVID-19га таъсирини ўрганишди. Тадқиқот натижасида улар радиация патогенларни икки сонияда йўқ қилишини аниқладилар. Миллиметр тўлқинлари саратон ҳужайраларига қарши кураш усули, шунингдек энергияни симсиз узатиш усули деб ҳам аталади.

Эслатиб ўтамиз, жаҳонда айни дамда коронавируснинг янги омикрон штамми тарқалмоқда. 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.