Парацетамолнинг хавфли жиҳати аниқланди

Улашиш:

 Фото: «Интернист»

Британиялик тадқиқотчилар юқори қон босими бор одамлар парацетамолдан мунтазам фойдаланиши инсульт ва юрак хасталиклари хавфини туғдиради, дея огоҳлантиришди. Бу ҳақда «GB News» хабар берди.

Тадқиқот хулосалари парацетамол қон босимига худди ностреоид яллиғланишга қарши дорилар (масалан, ибупрофен) каби таъсир кучига эгалигини кўрсатди: улар қон босимини ошириш, шу билан бирга, юрак хасталиклари хавфини туғдириш хусусиятига эга.

Олимларнинг таъкидлашича, мунтазам парацетамол истеъмол қилиш оқибатида артериал босимнинг ошиши инсульт ва юрак хасталиклари келиб чиқиши эҳтимолини 20 фоизга ўстиради.

«Ушбу тадқиқот дунёда энг кўп фойдаланиладиган дори — парацетамол қон босимини оширишини ва бу юрак хасталиклари ва инсультни келтириб чиқарувчи муҳим омиллардан бири эканини яққол кўрсатди. Шифокорлар ва беморлар, айниқса, юрак-қон томир хасталиклари хавфи бор беморлар, ўзаро парацетамолни узоқ вақт қўллашнинг фойдаси ва хавфини тарозига қўйиб кўришлари лозим бўлади», — деди Эдинбург университети клиник фармакология кафедраси раҳбари Жеймс Дир.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.