Ҳозироқ ташланг, кейин кеч бўлиши мумкин

Улашиш:

Фото: Adobe Stock
Тамаки чекишни, кейинчалик саломатлик учун жиддий оқибатларни келтириб чиқармаслиги учун, 35 ёшгача ташлаган маъқул. Америкалик олимларнинг хулосалари жамланган илмий тадқиқот Jama Network Open журналида эълон қилинди.

Тадқиқотчилар Саломатликни текшириш миллий сўровномаси (US National Health Interview Survey) ҳамда Ўлим миллий индекси маълумотларидан фойдаланишди.

Сўровнома 1997–2018 йилларни қамраб олган: 25–84 ёш оралиғидаги 550 минг нафар америкаликнинг маълумотлари ўрганилган. Қатнашчилар: чекувчилар, чекишни ташлаганлар ҳамда умри давомида 100 донагача сигарета чекканлар.

Сўровномада қатнашганларнинг 75 минг нафари 2019 йилгача бўлган даврда вафот этган. Сабаблар турлича, бироқ ўлим даражаси чекмайдиганларга қараганда чекувчилар орасида анча юқори — саратон, юрак-қон томир ва ўпка хасталиклари бунга сабаб бўлган.

45 ёшигача чекишни ташлаганларда ўлим эҳтимоли 90 фоизгача пасайган, 35 ёшгача чекишни ташлаганларда эса бу кўрсаткич чекмайдиганларники билан деярли бир хил.

«Ёшликда чекишни ташлаш чекиш билан боғлиқ ўлим ҳолатлари келиб чиқиши эҳтимолини анча пасайтиради», — дейилади АҚШдаги бир нечта тиббиёт ташкилотлари муаллифлигидаги тадқиқот хулосасида.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.