Хориждаги фуқароларимиз ҳам сайловда иштирок этиши учун махсус сайт ишга тушди

Улашиш:

Сайтда сайловда иштирок этишдан ташқари, яна бир нечта қулайликлар мавжуд.

'Хориждаги фуқароларимиз ҳам сайловда иштирок этиши учун махсус сайт ишга тушди'ning rasmi

Ўзбекистонда 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган парламент сайловларига тайёргарлик кўриш мақсадида "saylov.mfa.uz" сайти ишга туширилди

Мазкур сайт Ўзбекистон Республикасининг хориждаги фуқароларига консуллик ҳисобида турмасдан овоз бериш учун сайловчилар рўйхатига киритишга электрон мурожаат қилиш имконини беради.

Шунингдек, мазкур платформа орқали хориждаги фуқаролар экстерриториал тамойили асосида ўзлари танлаган сайлов участкасини ўзгартириш имконияти қўшимча қулайлик сифатида жорий этилди.




2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.