Савдо сиёсатидан тортиб истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишгача. Ўзбекистон ва ЕОИК кейинги икки йил учун қўшма тадбирлар тўғрисида келишиб олишган

Улашиш:

Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕОИК) ҳайъати раиси Бакитжон Сагинтаев ва Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов 2024-2026 йилларга мўлжалланган қўшма тадбирлар режасини имзолашган.  

Маросим Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши доирасида 1 октябрь куни Ереванда бўлиб ўтган.

Томонлар божхона ва техник тартибга солиш, иқтисодиёт, молия, савдо сиёсати, рақобат ва монополияга қарши тартибга солиш, давлат харидлари, саноат, энергетика ва транспорт, ахборотлаштириш ва макроиқтисодиёт, санитария, ветеринария-санитария, карантин фитосанитария чораларини қўллаш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш каби соҳалардаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга келишиб олишган.

2023 йил декабр ойида ЕОИК ва Ўзбекистон ҳукумати 2021-2023 йилларга мўлжалланган қўшма тадбирларнинг биринчи режасини амалга оширишни якунлашган. ЕОИК ҳайъати раҳбарининг фикрича, янги режа Евроосиё иқтисодий Иттифоқи мамлакатлари ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни фаоллаштиришга ёрдам беради.

Мамлакатимиз ташкилотда кузатувчи давлат мақомига эга.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.