Ўзбекистон қийинчилик билан БААни мағлубиятга учратди

Улашиш:

2026 йил АҚШ, Канада ва Мексика яшил майдонларида ўтказиладиган Жаҳон чемпионатига саралаш босқичининг 4-турида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Бирлашган Араб Амирликлари вакиллари билан баҳс олиб борди. Ушбу турга 7 очко жамғариб, гуруҳда етакчи сифатида келган ўзбекистонликлар бир қанча имкониятлар юзага келганига қарамай, ўйиннинг илк таймида гол ура олмади. БАА вакилларида ҳам қатор вазиятлар юзага келди, аммо улар ҳам рақиб дарвозасига йўл топа олмади.

Ўйиннинг иккинчи бўлими ўзбекистонлик футболчиларнинг шиддатли ҳужумлари билан бошланди. Шундай ҳужумларнинг бирида, 65 дақиқада меҳмонлар футболчиси Салмон Абдулла Жалолиддин Машариповга қарши қўпол ўйнади ва бош ҳакам унга қизил карточка кўрсатиб, майдондан четлатди. Ўйиннинг 76 дақиқасида Бобур Абдухолиқов ишлаган пенальтини Отабек Шукров голга айлантирди. Шу тариқа мезбонлар ҳисобда олдинга чиқиб олди. Ўйиннинг якунигача шу ҳисоб бошқа ўзгармади ва Ўзбекистон МТЖ илк бор Тошкентда БАА жамоаси устидан ғалабага эришди.

Маълумот учун, ушбу баҳсдан кейин 10 очко жамғарган Ўзбекистон МТЖ ўз гуруҳида пешқадамликни давом эттиради.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.