Икки футзалчи Жиззахдаги ЙТҲда ҳалок бўлди

Улашиш:

Ўзбекистонлик икки футзалчи йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Футбол ассоциацияси матбуот ходими маълум қилди.

Манбага кўра, 15 июль куни Жиззах вилоятининг “Жиззах Нур” ва Сирдарё вилоятининг “Гулистон” жамоалари ўртасида Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган учрашувга кетаётган 27 ёшли футзалчи Жасур Абдулакимов бошқарувида бўлган Cobalt автомобили ва Gentra иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. 

Ҳодиса оқибатида автомобиль салонида бўлган 27 ёшли Жасур Абдулакимов ва Шаҳзод Сиддиқов вафот этган. Шунингдек, улар билан бирга машинада бўлган жамоадоши 18 ёшли Давлат Ибрагимов олган тан жароҳатлари билан вилоят шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказига олиб борилган. Ҳозирда унинг ахволи ўта оғирлиги айтилмоқда. 

Мазкур ЙТҲдаги иккинчи иштирокчи машина ва унинг йўловчилари ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.