Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов Жиззахлик тадбиркор билан ҳамкорликни йўлга қўйди

Улашиш:

«SA GROUP» компанияси ҳамда Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Тадбир давомида икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари хусусида фикр алмашилди.

Қайд этиш жоизки, ушбу қадам томонлар ўртасидаги бизнес ҳамкорликни мустаҳкамлашга, ишлаб чиқариш жараёнларини ҳамда компаниянинг келажакдаги режаларини мақсадли равишда амалга ошириш борасида катта имкониятлар яратади. 

Маълумот ўрнида, «SA GROUP» — инновацион қурилиш материаллари ва маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Aйни пайтда компания материалларидан атроф-муҳит сифатини яхши томонга ўзгартира оладиган уйлар, кўприклар, саноат объектлари қурилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.