Тест синовлари 1 августдан бошланади

Улашиш:

2023-2024-ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 2023 йил 1 август кунидан бошланади.

Тест синовлари кунига икки сменада ўтказилиб:

  • 1 сменада 08:00 дан 11:00 га қадар;
  • 2 сменада 15:00 дан 18:00 га қадар бўлиб ўтади.

Тест синовлари ҳудудлардаги абитуриентлар сони ва тест синовлари ўтказиладиган бинолар сиғимидан келиб чиққан ҳолда 11 кундан 13 кунгача давом этади ва 13 август куни тўлиқ якунланади.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.