Абдуқодир Мўминовга ҳукм ўқилди

Улашиш:

4 август куни блогер Абдуқодир Мўминовга нисбатан суд ҳукми ўқилди. 

Унга кўра, Мўминов Жиноят Кодексининг 59 ва 61-моддалари тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 3 йил муддатга журналист ва блогерлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 7 йилу 3 ойга озодликдан маҳрум қилинди.

Аввалроқ, адвокат А.Мўминовнинг оилада боқувчи эканини, муқаддам судланмаганини ҳамда айбига қисман иқрорлигини билдириб, суддан мижозига нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо турини қўллашни сўраганди.

Прокурор эса Мўминовга нисбатан узил-кесил 11 йил озодликдан маҳрум этиш ва 3 йил давомида журналистик фаолиятни чеклашни сўраган.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.