Ўзбекистонда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхати тузилади

Улашиш:

Сенатнинг қирқ учинчи ялпи мажлисида «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуннинг 43-моддасига қўшимча ва ўзгартириш киритишга доир ҳужжат лойиҳаси кўриб чиқилди.

Ушбу Қонун билан ёввойи ҳайвонларни сақлашни тартибга солиш мақсадида жисмоний шахслар томонидан сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларнинг рўйхатини, шунингдек мазкур рўйхатга киритилган ёввойи ҳайвонларни юридик шахслар томонидан сақлаш тартибини белгилаш Вазирлар Маҳкамасининг зиммасига юклатилмоқда.

Сенаторларнинг фикрича, ушбу Қонуннинг қабул қилиниши ёввойи ҳайвонларни сақлаш ҳамда улардан турли мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ ҳолларда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишга, шунингдек ваколатли давлат органининг ушбу йўналишдаги жавобгарлигини оширишга хизмат қилади.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.