Суперлига. Чироқ ўчган ўйинда "Олимпик" "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади

Улашиш:

Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Сўғдиёна" баҳси 3:3 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Беллашувнинг 8-дақиқасидаёқ меҳмонлар пенальти тепиш имкониятига эга бўлди. Бу имкониятни Жавоҳир Қаҳрамонов голга айлантириб ҳисобни очди. 23-дақиқада эса Темур Мамасидиқов ҳимоячининг хатосидан фойдаланиб, Милан Митрович дарвозасини ишғол қилди.

Орадан беш дақиқа ўтиб мезбонлар ҳисобда олдинга чиқиб олди. Жасур Жалолиддинов пенальтидан рақиб дарвозасини ишғол қилди. Биринчи тайм сўнгида стандартдан қайтган тўпни Зенан Займович дарвозага аниқ йўллаб, мувозанатни тиклади.

Беллашувнинг 76-дақиқасида "Жар" стадионида чироқлар ўчиб қолди. Шу сабаб иккинчи таймга нақд 15 дақиқа қўшиб берлди. 90+5 дақиқада Самандар Мавлонқулов рақиб ҳимоячиларининг хатосидан фойдаланиб гол уриб кетди. Бу ҳаммаси эмас эди. Копадзе шогирдлари қайта олди. Асадбек Жўрабоев ҳам гол уриб кетди.

Шу тариқа, жамоалар бир очкодан бўлишди.

Суперлига-2023, 15-тур

"Олимпик" - "Сўғдиёна" 3:3
Гол: 8 - Жавоҳир Қаҳрамонов, 23 - Тимур Мамасидиқов (Жасурбек Жалолиддинов), 29 - Жасур Жалолиддинов, 45 - Зенан Займович, 90+7 - Асадбек Жўрабоев (Нодир Абдихолиқов)

"Олимпик": 13.Ҳамидулло Абдунабиев, 4.Одилбек Абдумажидов, 5.Жавоҳир Отамуродов ( 44.Асадбек Раҳимжонов, 15), 7.Иброҳим Ибрагимов ( 8.Нодир Абдихолиқов, 90+5), 9.Шаҳзод Акрамов (11.Отабек Жўрақўзиев,46), 14.Элдор Бегимов, 17.Темур Мамасидиқов ( 81.Асад Жўрабоев,68 ), 21.Саидафзалхон Ахроров, 23.Абдурауф Бўриев (10.Фарруҳ Мухторов,  90+5), 30.Жасурбек Жалолиддинов, 37.Алишер Одилов.

Захира: 1.Шукрон Юлдашев,18.Сардор Маҳмудов, 29.Александр Зевадинов,77.Шерзод Эсанов.

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 3.Абдуллоҳ Омоналиев (18.Миржалол Абдумуталов, 72), 6.Алишер Салимов, 7.Муҳаммад Сафо Фозилов, 9.Зенан Займович (88.Самандаржон Мавлонқулов,72), 10.Жавоҳир Қаҳрамонов, 14., 15.Тариқ Исич, 22.Санжар Шоаҳмедов (80.Самандар Синдаров,60), 28.Станислав Андреев ( 32.Нодиржон Сойибов,60), 93.Марко Колакович.

Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 2.Жасурбек Ёқубов, 4.Элёр Орифов, 12.Ҳислат ҳалилов, 90.Улуғбек Кенжаев.

Огоҳлантириш: 10 - Иброҳим Ибрагимов, 27 - Станислав Андреев, 45+4 - Шаҳзод Акрамов, 47 - Жавоҳир Қаҳрамонов, 53 - Алишер Салимов, 69 - Жасур Жалолиддинов.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.