Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги муносабати билан мамлакатимиз бўйлаб "Ободонлаштириш ойлиги" ўтказилмоқда. Ойлик доирасида "маҳалладан хонадонгача" тамойили асосида ишлар олиб борилиб, аҳоли турар жойлари, ижтимоий объектлар, кўчалар ва хиёбонларни чиқиндилардан тозалаш, дарахт ва буталар ноқонуний кесилишининг олдини олиш, дарахтларни суғориш ишлари амалга оширилади.
Жиззах вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан "Ободонлаштириш ойлиги" доирасида амалга оширилиши лозим бўлган тозалаш ва ободонлаштириш ишлари бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, ушбу режага асосан Жиззах шаҳрида ҳашар уюштирилди.
Икки кун давом этган ҳашар ишларига "Тоза ҳудуд" ДУК ва "ЭКО-СФЕРА" МЧЖнинг 8 та махсус техника воситалари жалб этилди. "Тоза ҳудуд" ДУКнинг қамровида бўлган 12 та МФЙ ҳудудларидаги аҳоли хонадонлари, мактабгача ва мактаб таълими, тиббиёт муассасаларида ҳосил бўлган қаттиқ маиший ва тиббиёт чиқиндилар белгиланган тартибда олиб чиқилиб, Ш.Рашидов туман чиқинди полигонига олиб бориб жойлаштирилди.
Жиззах вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати