Бахмал туманининг “Янгибоғ” маҳалласида “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” лойиҳаси асосида қатор ишлар ишлар амалга оширилмоқда.
Туман ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан ҳудуддаги 14 минг 500 метр ариқлар бегона ўтлардан тозаланди, 62 мингдан зиёд дарахтлар оқланди, 22 минг 800 метр тупроқ йўллар текисланди, 22 минг 800 метр кўчага шағал тош тўкилди. Бундан ташқари, 1 минг 200 метр бетон йўллар, 700 метр пиёдалар йўлаги қурилди. 119 та тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди.
Аҳоли хонадонларидан чиққан 94 та машинада чиқиндилар олиб чиқилди. 10 минг 800 м.кв деворлар оқланди. 4 дона сув минораси таъмирланиб бўяш ишлари якунланди. 8 минг 700 метр сув тармоғи тортилди. Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 330 та бетон устунлар ўрнатилди. 1 минг 500 метр СИП кабел тортилди.1 та янги трансформатор ўрнатилди, 1 таси таъмирланди. 37 нафар кам таъминланган оилаларнинг хонадонларини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
37-мактабни таъмирлаш ишлари учун қарийб 4 млрд сўм маблағ ажратилди ва ҳозирда қурилиш таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Шу вақтга қадар маҳалланинг ўз биноси бўлмаганлиги учун турли ташкилотларнинг бўш биноларидан фойдаланиб келинаётган эди. Лойиҳа доирасида қарийб 1 млрд сўмлик янги бино қурилиши режалаштирилган бўлиб, бу бино ҳам яқин кунларда қурилиб фойдаланишга топширилади.
Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида “Янгибоғ” оилавий шифокор пунктини таъмирлаш ишлари ҳам ҳозирда давом этмоқда. Мазкур бинони таъмирлаш ва жиҳозлаш учун 2 млрд сўм маблағ ўзлаштирилиши кўзда тутилган.
Маҳаллада мунтазам равишда тиббий кўриклар ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилган. Ҳозирга қадар 3646 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди. 6 нафар беморларга ордер берилиб шифохоналарга юборилди. 478 нафар беморларга бепул дори-дармон берилди.
Оила ва хотин-кизлар қўмитаси, оила ва хотин-қизлар вилоят бошқармаси ва туман бўлими ходимлари томонидан "Хонадон маданияти ва соғлом турмуш маданиятини юксалтириш бўйича "Оқила аёллар" ҳаракати аъзолари, кўча бошилар ва маҳалла фаоллари иштирокида 36 марта маданий ва маърифий тадбирлар ва семинарлар ўтказилди. 665 та хонадонларга ташриф буюрилиб, ошхона, тандирхона, ювиниш хонаси, хожатхоналар холати ўрганилди. Оила аъзолари орасида хонадон гигенаси бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
Айни кунларда бутун мамлакатимизда бўлгани каби Жиззах вилоятининг энг чекка ҳудудида жойлашган ушбу маҳаллада ҳам Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллиги “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида байрам тадбирлари ташкил этилди. Дастлаб дошқозонда ош дамланиб, йиғилганларга тарқатилди. Шундан сўнг кексалар ҳудудда амалга оширилаётган ишларни эътироф этиб, мамлакатимизда тинчлик бўлишини тилаб дуо қилдилар.
Тадбирда туман ҳокимлиги, Республикадан келган ишчи гурух вакиллари ва вилоят 4-сектори раҳбарияти ҳам маҳалланинг фаоллари иштирок этдилар. Ўтган даврда аҳоли фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган ишлар алоҳида эътироф этилиб, янгибоғликлар учун яратилган шароитлар алоҳида эътироф этилди.
Тадбирда вилоят 4-сектор раҳбари томонидан кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари учун янги ўқув йили бошланиши олдидан мактаб формаси ва ўқув қуроллари топширилди.
10 нафар хотин-қизларга субсидия асосида тикув машиналари топширилди.
Шундан сўнг маҳаллий ва вилоят санъаткорларининг концерт дастури намойиш этилди.
Жиззах вилоят солиқ бошқармаси ахборот хизмати