Конор жиу-житсу бўйича қора белбоғ соҳибига айланди!

Улашиш:

Ирландиялик UFC жангчиси Конор Макгрегор 20 йил деганда жиу-житсуда қора белбоғга эга чиқди. Мазкур натижани қуйидаги сўзлар билан ифодалади:

"20 йиллик машаққатли меҳнат самараси! Бу белбоғни мураббийим ва дўстим Жон Кавананинг қўлидан қабул қилиб олиш катта шараф.

Бундай натижага эришиш йўлида мен билан бирга бўлган Жон Кавана ва барча яқин дўстларимга катта раҳмат. Энди менда Бразилия жиу-житсусида қора белбоғ бор!", дея Twitter'да пост жойлади Конор Макгрегор.

Олдинроқ, UFC президенти Дана Уайт Конор кейинги жангини Майкл Чендлерга қарши ўтказиши мумкинлигини айтганди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.