Юлдуз Усмонова ва Макс Фадеев мактаб-академияни очишади ва «Юлдузлар маркази»ни ташкил қилишади

Улашиш:

Юлдуз Усмонова ва Максим Фадеев яна диққат марказида бўлишди. Улар нафақат биргаликда клип суратга олишган, балким Ўзбекистонда “Юлдузлар маркази”ни ташкил қилишади.  

Куни кеча Юлдуз Усмонова Самарқанддаги Регистонда   россиялик Максим Фадеев билан бирга клипга суратга тушиб, ўз ихлосмандларини ҳайратга солган. Мазкур ҳамкорликни кўпчилик   Фадеев билан жанжалли тарзда айрилган Наргизга нисбатан ҳарақат сифатида баҳолаган. Қолаверса, Наргиз юртимизга ташриф буюрадиган россиялик санъаткорлар ҳақида салбий фикрлар билдирган эди.

Шу билан   бирга, таъкидлаш лозимки, Юлдуз Усмонова   доимий равишда танқидчилар нишонида туради. Июль ойида унинг тўйда кийган кўйлаги изоҳчиларга ёқмаган эди. Қолаверса, қишда, айни қахратон совуқ даврида у шам олдида исиниб турганини акс этган   ҳазил видео тарқатган эди. Бу видео ҳам кўплаб изоҳлар, ҳаттоки ҳақоратларга сабаб бўлган. Бироқ, бу ҳолат мухлисларнинг “маданияти” ҳақида далолат беради холос, зеро ўша ролик жуда оддий ва кулгили чиққан эди.

Умуман олганда, Ўзбекистонда давлат кўмагида Юлдуз Усмонованинг   мактаб-академиясини очиш ва “Юлдузлар маркази”ни ташкил қилиш қарори маҳаллий шоу-бизнесни ривожлантириш ва ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ажойиб қадамдир.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.