Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармаси ва туман, шаҳар бўлимлари ходимлари алимент қарздорликларини ундириш баробарида ажрашган оиларни яраштиришга ҳам кўмаклашмоқда.
Жумладан, бюронинг Шароф Рашидов туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 2023-йил 5-июндаги қарори билан У.Қудратовдан 2 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун Д.Қудратова фойдасига алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушгач, ижро ҳаракатларига киришилган.
Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан олиб борилган профилактик суҳбатлар натижасида қарздор У.Қудратов турмуш ўртоғи билан ярашиб, оиласини тиклаш истаги борлигини билдирган. Шунга кўра, мазкур ижро ҳужжати юзасидан бу оила яраштирилиб, ижро ҳужжатлари бўйича юритилган ижро иши тугатилди.