ҲАМАС гуруҳи кескин баёнот билан чиқди

Улашиш:

ҲАМАС гуруҳи Ғазодаги тинч аҳолига зарба берилса, исроиллик гаровга олинганлар ўлдирилишини эълон қилди.

ҲАМАС ҳарбий қаноти вакилининг айтишича, агар Исроил олдиндан огоҳлантирмасдан тинч аҳоли уйларини яна бомбардимон қилса, жангарилар гаровдагиларни ўлдиришни бошлайди.

Aбу Обайданинг айтишича, ҳозир улар асирларни хавфсиз сақлашмоқда ва агар улар ўлдирилган бўлса, айб Исроил армиясида бўлади, гуруҳ ҳам тинч аҳолининг уйларига ҳужум қилади.

Эслатиб ўтамиз, Исроил бош вазири Бинянмин Нетаняху ҲАМАСнинг ҳужумларига жавобан Ғазо секторида кескин ҳарбий ҳаракатлар бошланганини эълон қилган.

БМТга кўра, Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Ғазодаги ҲАМАС объектлари қаторида тураржойларга ҳам бомба ёғдирмоқда.

БМТнинг Озиқ-овқат агентлиги Ғазо ҳудудига озиқ-овқат маҳсулотларини етказиш ҳам қийинлашганини маълум қилган.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.