Мобил қуллик барҳам топмоқда. Рақамни ўзгартиришда уяли алоқа операторларини ўзгартириш жараёни қандай кечиши маълум бўлди

Улашиш:

Ўзбекистонда тест режимида mnp.uz сайти ишга туширилди, у рақамни сақлаб қолган ҳолда бошқа уяли алоқа операторига ўтиш хизматини тақдим қилади.  

Сайтда рақамни бошқа операторга ўтказиш бўйича батафсил кўрсатмалар мавжуд. Ёзилишича, буни амалга ошириш жуда осон экан. 

1. Абонент рақамини ўзгартиришга ариза беришнинг икки йўли мавжуд:

  • рақамни ўтказиш режалаштирилган уяли алоқа операторининг офисида

  • Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали

2. Абонент рақамини кўчириш хизмати учун тўлов. Тўлов бир марталик бўлиб, хизмат кўрсатиш бўйича янги шартнома тузишда абонент кетадиган операторда амалга оширилади. Тўлов миқдори ҳар бир уяли алоқа оператори томонидан мустақил равишда тартибга солинади.

3. Оператордан янги SIM-картани олиш. Оператор абонентдан аризани қабул қилади, абонент билан янги шартнома тузади ва унга ушбу операторга бириктирилган рақамлар диапазонидан вақтинчалик рақам ва абонент томонидан аризада кўрсатилган тариф режасига уланган янги SIM-картани беради. Муваффақиятли кўчирилса, қабул қилувчи оператор вақтинчалик SIM-картадаги рақамни абонент томонидан аризада кўчириладиган деб кўрсатилган рақамга алмаштиради.

4. Абонент рақамини муваффақиятли ўтказиш тўғрисида SMS-хабарни кутиш

Трансфер хизмати фақат GSM стандарти учун ишлайди, бунга бешта оператор киради: Beeline, Mobiuz, Ucell, UzMobile и Humans. CDMA форматидаги алоқа операторларининг мобил рақамлари ўтказилмайди. Ўтказилгандан кейин 30 календар кундан кейин операторни яна ўзгартириш мумкин. Олдинги операторнинг ҳисоб-варағидаги маблағ янги операторга ўтказилмайди. Агар пул аввалги оператордан қолган бўлса, уни ариза бериш орқали қайтариш мумкин. 

Телефон рақамини кўчириш тартиби ариза топширилган кундан бошлаб 8 иш соатигача давом этиши мумкин. Аммо алоқасиз қолмайсиз, чунки SIM -картани билан вақтинчалик рақам оласиз, бу кўчириш тугагунига қадар фаол бўлади. Вақтинчалик SIM -карта сиз ўтаётган уяли алоқа оператори томонидан берилади.

Рақамни ўтказиш учун жисмоний шахс    ўз паспорти, ID карта ёки хориж паспортини тақдим қилиши лозим. Юридик шахслар СТИРни тақдим этадилар.

Ушбу тизим қачон аниқ ишга туширилиши ҳали аниқ эмас. Аввалроқ, Рақамлаштириш вазирлиги вакиллари буни АКТ ҳафталигида амалга оширишга ваъда беришган эди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.