Кучайтирилган озуқа, иссиқ поллар ва гардеробни алмаштириш. Тошкент ҳайвонот боғи қиш мавсумига тайёргарлигини маълум қилган

Чоп этиш

Қиш ҳам келди, об-ҳаводаги ўзгаришлар инсонлар ҳаётига таъсир кўрсатмай қўймади. Бироқ, Тошкент ҳайвонот боғида сақланаётган ҳайвонлар қайғурмаса ҳам бўлади – муассасада қишга пухта тайёргарлик қилинган.

Ҳайвонлар кучайтирилган озуқага ўтказилган. Қафаслар иситиш ва иссиқ полларга уланган. Шунингдек, ҳайвонот боғи маъмурияти мўйнали ҳайвонлар аллақачон ёзги мўйналарини қалин қишки палтоларга алмаштирганликларини хабар қилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, ҳафта бошида Тошкент ҳайвонот боғи ўзининг янги меҳмонлари – учта зебра, учта жирафа боласи, оқ Бенгал йўлбарси ва оқ шерни қабул қилган.

Ҳайвонлар Жанубий Африкадан узоқ йўл босиб, у ерда махсус фермада ўстирилган. Пойтахт ҳайвонот боғи учун бу тарихдаги биринчи улкан лойиҳа бўлди. Ҳозирда улар мослашиш давридан ўтмоқда ва тез орада жамоатчиликка тақдим этилади.


Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив